Омск вилоятида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

Октябрь 01, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 77
Омск вилоятида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Омск вилоятида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Омск вилоятида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

ОМСК, 1 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ватандошлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байрам тадбирида Омск вилояти губернатори маъмурияти, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, Марказий Осиё давлатлари вакиллари, ушбу ҳудудда таҳсил олаётган ватандошлар иштирок этди.

Омск вилояти губернатори ўринбосари Андрей Шпиленко ҳудудлар ўртасида икки томонлама алоқалар изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Омск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, саноат ва аграр соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, технологик шериклик ва гуманитар алоқалар ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Сўнгги уч йилда минтақанинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси икки баробар ошди. Бугунги кунда мамлакат Омск вилоятининг ташқи савдо ҳамкорлари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, кейинги ўсиш учун салоҳият сезиларли даражада сақланиб қолмоқда. Омск ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида саноат ва технологик ҳамкорлик соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Юртимизнинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг юксак даражасига тўхталиб, мамлакатларимиз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров мамлакатимизнинг кўп миллатли халқи учун мустақилликнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йиллик тараққиёти давомида эришган салмоқли ютуқларини эътироф этди.

Асосий эътибор Ўзбекистон ва Омск ўртасидаги кўп қиррали, жумладан, маданий-гуманитар соҳада кенгайиб бораётган ҳамкорликка қаратилди.

Ватандошларимиз юртдан узоқда бўлишига қарамай, ҳар бир фуқарога кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун мамлакат раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.

Омск вилоятидаги Ўзбекистон халқлари ижтимоий-маданий маркази раҳбари Феруза Адашеванинг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлангани алоҳида таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш