Германиялик экспертлар қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганди

Сентябрь 30, 2026. 18:30 • 2 дақ

• 89

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан немис экспертларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакатнинг илмий, архив ва мемориал муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, сиёсий қатағонлар тарихини ўрганиш ва тарихий хотирани сақлаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларининг истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Хизмат сафарига Германия Бирлашган социалистик партияси диктатураси оқибатларини ўрганиш ва қайта баҳолаш бўйича Федерал жамғарма директори Анна Камински раҳбарлик қилди. Делегация таркибига Потсдамдаги “Lindenstraße” ва Дрездендаги “Bautzner Straße” ёдгорлик мажмуалари раҳбарлари ҳамда Германия Федерал архиви вице-президенти Александра Титце ҳам кирди.

Ташриф доирасида германиялик экспертлар “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейига ташриф буюрди. Музей директори Бахтиёр Ҳасанов меҳмонларни сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг тақдири билан боғлиқ тарихий ҳужжатлар ва ашёларни тўплаш, сақлаш ва илмий ўрганиш борасидаги ишлар билан таништирди.

Иштирокчилар сиёсий қатағонларни тадқиқ этиш, тарихий хотирани асраб-авайлаш ва мемориал муассасаларнинг жамиятдаги ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Германия музейлари ҳамда илмий муассасалари ўртасидаги профессионал ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Германия делегацияси Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказга ҳам ташриф буюрди. Марказ вакиллари илмий тадқиқотлар, архив манбалари билан ишлаш ва мамлакатнинг энг янги тарихини ўрганиш лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Томонлар оғзаки тарих усулларидан фойдаланиш, тадқиқот натижаларини рақамлаштириш ва оммалаштириш, мустабид даврлар меросини ўрганишда қўшма илмий лойиҳалар ва тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилди.

Делегация аъзолари “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов билан ҳам учрашди. Германиялик экспертларга архив ҳужжатларини сақлаш ва рақамлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувлар якунида томонлар тарихий хотира, архив ва музей иши соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ва илмий тадбирлар ўтказишдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

Германия делегациясининг Ўзбекистонга хизмат сафари давом этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш