Франциянинг етакчи таълим маркази билан Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ноябрь 15, 2024. 07:52 • 2 дақ
• 213
ПАРИЖ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ва Франциянинг "CAVILAM - Alliance française" маркази вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш ва тажрибали мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган дастурлар, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган ижод мактаблари ва уларда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.
Жумладан, жорий йилда Франция ҳукумати билан ҳамкорликда ўзбекистонлик ўқитувчилар учун Ницца шаҳрида малака ошириш курслари муваффақиятли ташкил этилгани ва ушбу йўналишда Франциянинг бошқа етакчи таълим муассасалари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш талаби ортаётгани таъкидланди.
"CAVILAM - Alliance française" маркази раҳбари Магали Лепрон Ўзбекистон ижод мактабларининг француз тили ўқитувчилари ва ўқувчилари учун марказда малака ошириш ва таълим дастурларини ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликка оид меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси