Logo

Ўзбекистон ва Польша темир йўл соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда

Июнь 22, 2024. 15:04 • 43 сония

133
Ўзбекистон ва Польша темир йўл соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда

ВАРШАВА, 22 июнь. /"Дунё" АА/. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Польшага борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари "Польша давлат темир йўллари" (PKP S.A.) акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Дариуш Грайда билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда темир йўл ташувлари сонини ошириш, жумладан ўзаро имтиёзлар тақдим этиш масалалари кўриб чиқилди.

Дариуш Грайданинг  айтишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб Польша Европа Иттифоқига раисликни бошлаши билан Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

Музокаралар якунида "Польша давлат темир йўллари" акциядорлик жамияти раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятини трансформация ва модернизация қилиш жараёнига польшалик экспертларни жалб қилиш, мамлакатимизда юк кўтариш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш