Варшава шаҳрида Ўзбекистон–Польша кўп томонлама форматдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Январ 15, 2024. 19:31 • 36 сония
• 179
ВАРШАВА, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Польша Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва инсон ҳуқуқлари департаменти бўйича вазир-маслаҳатчиси Алисия Гушковская билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
Польша томонига мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Уларнинг асосий мақсади Ўзбекистонни демократик ҳуқуқий давлатга айлантириш жараёнини изчил давом эттириш, фуқаролар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат экани таъкидланди.
Польша дипломати Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги сиёсий фаоллигини юқори баҳолади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди