Logo

Буюк Британияда Ўзбекистоннинг ташқи савдо, иқтисодиёт ва инвестицияларга масъул давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурлари ташкил этилади

Январ 25, 2025. 08:04 • 59 сония

136
Буюк Британияда Ўзбекистоннинг ташқи савдо, иқтисодиёт ва инвестицияларга масъул давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурлари ташкил этилади

ЛОНДОН, 25 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида "Эл-юрт умиди" жамғармаси, IT-Park Uzbekistan ва Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистондаги ташқи савдо, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка масъул давлат хизматчилари учун Британияда малака ошириш курсларини ташкил этиш, Ҳэмпшир графлигида жойлашган олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ва АКТ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон давлат хизматчилари учун назарий ва амалий курсларни ташкил этиш, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатларининг Британияда таълим олишини таъминлаш, Саутгемптон университети ва IT-Park Uzbekistan ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, Қиролликда IT-Park Uzbekistan филиалини очиш тўғрисида келиб олинди.

Томонлар, шунингдек, жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Offshore Outsourcing Conference 2025" халқаро анжуманида Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси ҳамда IT ва BPO компаниялари вакилларининг қатнашиш масаласини ишлаб чиқишга оидлар таклифларни кўриб чиқдилар.

Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси 1875 йилда ташкил этилган. Палата минтақадаги компанияларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади. Ҳозир кунда мазкур тузилмага турли соҳалар фаолият олиб бораётган1800 дан ортиқ йирик корхона аъзо ҳисобланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш