Logo

Йирик Польша компаниялари Ўзбекистонда гўшт саноатида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

Апрель 26, 2026. 14:00 • 2 дақ

328

ВАРШАВА, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Польшанинг йирик компанияларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация таркибига гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналар – “Polryb” ва “Biernacki”, “Dino” савдо тармоғи вакиллари кирди.

Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, “Korzinka” ва “Makro” савдо тармоқлари ҳамда маҳаллий гўшт ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналар – “Rozmetov” ва “Тўхтаниёз ота” компанияларида учрашувлар ўтказди.

Музокаралар жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини кенгайтириш ва компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва сақлашда замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни Европа бозорига чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Makro” савдо тармоғи вакиллари Ўзбекистонда гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этишда польшалик ҳамкорларга амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди. Томонлар, инвестиция имкониятлари ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Учрашувлар якунида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, тажриба алмашиш ва келгусида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш мақсадида “Makro” вакилларининг Польшага ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш