Тошкентда Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирларининг музокаралари бўлиб ўтди

Июнь 06, 2026. 23:00 • 57 сония

62
Тошкентда Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирларининг музокаралари бўлиб ўтди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимизга ташриф буюрган Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан бугун учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Кипр Республикаси ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан Тошкентда кўришишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокаралар чоғида Ўзбекистон–Кипр муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Савдо ва инвестициялар, транспорт-логистика, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш