27–29 март кунлари Бухорода улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
Март 25, 2026. 09:57 • 54 сония
• 99
ТОШКЕНТ, 25 март. /“Дунё” АА/. 27–29 март кунлари Бухоро вилоятида улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир ўтказилади деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур жамоавий мусобақа Бухоро туманидаги Миллий гвардияга қарашли “Чавандозлар мактаби”да ўтказилиши режалаштирилган.
Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган ушбу турнирда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жамоаларнинг иштирок этиши унинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Бундан аввалги мусобақалар 2022–2023 йилларда Сурхондарё, 2024 йилда Фарғона ҳамда 2025 йилда Наманган вилоятларида ўтказилган.
Бу галги турнирда ҳам миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, от спорти анъаналарини ривожлантириш, улоқ-кўпкари йўналишидаги халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси