Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги олтин медаллар қўшилди

Сентябрь 28, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 161

АИЧИ-НАГОЯ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Япониядаги XX Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғаришдаги юришини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бугунги беллашувларда ҳам ўзбекистонлик спортчилар қатор муҳим натижаларни қўлга киритмоқда. Кураш бўйича Покизахон Камолиддинова -78 килограмм вазнда Шоҳиста Назаровани ярим финалда мағлуб этиб, финалга йўл олди, Назарова эса бронза медалини кафолатлади.

Финалда Покизахон Камолиддинова Жанубий Корея вакиласини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Яна бир курашчимиз Аҳрор Зиёдуллаев финалда эронлик рақибини мағлуб этиб, делегациямизга 12-олтин медални туҳфа этди.

Қиличбозликда Зайнаб Дайибекова, Фернанда Эррера, Гулистан Пердебаева ва Самира Шокировадан иборат сабля жамоаси бронза медалга эга чиқди.

Боксда Феруза Казакова ва Шавкатжон Болтаев ярим финалга йўл олди. Шунингдек, Фазлиддин Эркинбоев (-80), Абдумалик Халоков (-60) ва Жаҳонгир Зокиров (+90) ҳам кейинги босқичга йўл олди.

28 сентябрь куни спортчиларимиз учун медаллар йўлида муҳим баҳслар давом этади. Бокс бўйича вакилларимизнинг навбатдаги жанглари томошабинлар эътибор марказида бўлади.

Енгил атлетикада Анвар Анваров узунликка сакраш, Сарвар Исмоилов найза улоқтириш бўйича финалда иштирок этади. Оғир атлетикада Муҳаммадқодир Тоштемиров, боксда Ситора Турдибекова ва Тўрабек Ҳабибуллаев, жамоавий спорт турларида волейбол ҳамда чим устида хоккей терма жамоаларимиз баҳс олиб боради.

Аичи-Нагоя-2026 мусобақаларида Ўзбекистон вакиллари кураш ва боксдаги муваффақиятларини давом эттириб, медаллар сонини оширмоқда. Курашчиларимизнинг янги олтин медаллари, боксчиларимизнинг шиддатли жанглари, бошқа спорт турларида вакилларимизнинг ишончли ҳаракатлари ҳамда ўз маҳоратини намойиш этаётгани бугунги дастурларни ҳам ёрқин таассуротларга бой қилиши шубҳасиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш