Ўзбекистон чемпионлик остонасида: шахмат олимпиадасида ҳал қилувчи бахслар бошланди

Сентябрь 27, 2026. 13:00 • 3 дақ

• 230

САМАРҚАНД, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳал қилувчи палла бошланди: эркаклар ўртасидаги мусобақанинг 10-тури якунига кўра, Ўзбекистон-1 терма жамоаси 18 очко билан чемпионлик сари бир қадам қолди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Муҳиддин Мадаминовдан иборат жамоа 10-турда Арманистонни мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов ўз тахталарида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон-2 жамоаси эса турнинг марказий баҳсларидан бирида Ҳиндистонга 0,5:3,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон-3 терма жамоаси ёш таркиб билан Исроилга қарши баҳс юритиб, кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Бугун, 27 сентябрь куни олимпиаданинг 11-тур баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон-1 жамоаси Украина терма жамоасига қарши дона суради.

11-тур олдидан Ҳиндистон 17 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Германия, Украина ва Венгрияда 16 очкодан. АҚШ, Туркия ва яна бир қатор жамоалар ҳисобида 15 очко мавжуд.

Шу боис сўнгги тур нафақат чемпионлик, балки совринли ўринлар тақсимоти учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ўзбекистон-2 жамоаси 11-турда Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Жаҳонгир Воҳидов бошчилигидаги жамоа учун ушбу учрашув ҳам муҳим ҳисобланади.

Хотин-қизлар ўртасидаги 10-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Перу терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Бироқ сўнгги тур олдидан жамоамиз 15 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Аёллар мусобақасида Хитой 18 очко билан пешқадам. Қозоғистон 17 очко билан иккинчи, Ҳиндистон, Польша ва Вьетнам эса 16 очкодан жамғарган. 11-турда Ўзбекистон-1 Арманистон, Ўзбекистон-2 Исроил, Ўзбекистон-3 эса Жанубий Африкага қарши баҳс олиб боради.

Сўнгги турдаги Хитой–Вьетнам, Қозоғистон–Польша ва Ҳиндистон–Грузия учрашувлари аёллар мусобақасидаги асосий баҳслардан бўлади. Шу билан бирга, 15 очкога эга бир қатор жамоалар, жумладан, Ўзбекистон-1 учун ҳам совринли ўринларга чиқиш имконияти сақланиб қолмоқда.

Самарқандда олимпиада давомида ФИДЕнинг 97-Конгресси Бош Ассамблея йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда ФИДЕнинг янги президенти сайланди.

Овоз бериш натижасига кўра, Қозоғистон шахмат федерацияси президенти, “Freedom Holding Corp.” асосчиси ва раҳбари Тимур Турлов ФИДЕ президенти этиб сайланди. Вишванатан Ананд эса ташкилот вице-президенти бўлди.

38 ёшли Тимур Турлов ФИДЕ тарихидаги энг ёш президентга айланди. У 2023 йилдан буён Қозоғистон шахмат федерациясига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш