Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан юртимиз бўйлаб «Янги нафас» югуриш мусобақалари ўтказилади
Ноябрь 14, 2023. 12:06 • 56 сония
• 209
ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 19 ноябрь куни Республикамизнинг 16 та шаҳрида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кеча Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда мусобақа ҳақида умумий маълумот бериб ўтилди. Оммавий югуриш мусобақаси республикамизнинг 15 та шаҳарда 3 км, пойтахтимизда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади. Умумий ҳисобда Тошкент шаҳрида ўтадиган тадбирда 6000 мингдан зиёд, республика миқёсида эса 100 мингдан ортиқ спортсевар ҳамюртларимиз иштирок этиши кутилмоқда. Мутасаддиларга кўра, мусобақада қатнашиш учун қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам спортчилар таклиф этилган.
Қайд этиш жоиз, ушбу оммавий югуриш мусобақаси тарғиботини янада кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларида ҳам матбуот анжуманларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, анъанага мувофиқ, «Ҳумо арена» мажмуасининг олдидаги майдон Тошкентда ўтадиган пойганинг старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 07:30 да старт берилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди