Бугун Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳсларни бошлайди

Ноябрь 24, 2026. 09:00 • 50 сония

• 130
Бугун Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳсларни бошлайди

ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Швейцарияда шахмат бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионлиги учун баҳслар бошланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан куч синашади. Қуръа натижаларига кўра, Жавоҳир Синдаров биринчи партияни оқ доналарда ўтказади.

14 партиядан иборат ушбу мусобақа давомида ҳамюртимизга гроссмейстерлар Муҳиддин Мадаминов, Роман Видоняк ва Никита Витюговдан иборат тажрибали жамоа кўмаклашади.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Бутун Ўзбекистон халқи Жавоҳир Синдаровга омад тилайди. Олға, Жавоҳир!

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш