Лондонда Марказий Осиё ва Озарбайжон талабалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди

Апрель 29, 2026. 17:25 • 2 дақ

569

ЛОНДОН, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Буюк Британияда таҳсил олаётган Марказий Осиё ва Озарбайжонлик талабалар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ушбу мусобақа Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Турнирда юз нафардан ортиқ талабадан иборат 12 та жамоа иштирок этди. Жамоалар таркибидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари, Ўзбекистон талабалари иттифоқи аъзолари ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакиллари ҳам ўрин олди. Мусобақага Бирмингем, Портсмут, Честер каби шаҳарлардан келган талабалар ҳам қатнашиб, унга янада қизиқарли руҳ бағишлади.

Ўйинлар кескин ва рақобатли тарзда ўтди. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Элчихона томонидан кубок, медаль, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Турнирнинг энг яхши тўпурари ҳам алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида миллий анъаналарга ҳам эътибор қаратилди. “Ошпаз” ва “Самарқанд” ресторанлари иштирокчиларга ўзбек миллий таомларини тақдим этди.

Талабаларнинг таъкидлашича, ушбу мусобақа нафақат спорт тадбири, балки дўстлик ва ҳамжиҳатлик майдонига айланди. Бундай тадбирлар ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш ҳамда ўзаро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иштирокчилар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олганини катта ютуқ сифатида баҳолаб, жамоага АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақаларда омад тилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш