Токиода Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги парламентлараро ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Август 22, 2026. 13:00 • 59 сония

94
Токиода Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги парламентлараро ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ТОКИО, 22 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз дипломатлари Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати, “Япония–Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик лигаси раиси ўринбосари Сейичи Мураками билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, депутатнинг сайлов округи бўлган Эхиме префектураси билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, тўқимачилик соҳасида ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ва қўшма бизнес тадбирларини ўтказиш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилиш имкониятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Сейичи Мураками бу борада Япониянинг йирик савдо тармоқлари билан алоқалар ўрнатишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш