ТИВда Жазоир элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Август 21, 2026. 22:30 • 55 сония

32
ТИВда Жазоир элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 22 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Жазоир элчиси Жамила Ашур билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шуниндек, яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳамда долзарб минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, Жазоир элчиси Жамила Ашур 2026 йил 28 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш