“China Daily”: Ўзбекистоннинг Хитой билан шериклиги янада стратегик аҳамият касб этмоқда
Сентябрь 09, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 171
ПЕКИН, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “China Daily” нашрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда икки томонлама шериклик ривожига бағишланган “Ўзбекистон–Хитой муносабатларида янги уфқлар” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда ёзилишича, Хитой иқтисодий ва технологик трансформация жараёнида Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири саналади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш, саноатни модернизация қилиш, технологиялар трансфери, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш, товар ва хизматлар экспортини 67 миллиард долларга, қайта тикланувчи манбалардан олинадиган электр энергияси улушини эса 54 фоизга етказишни режалаштирган.
“Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан унинг Хитой билан шериклиги янада етук ва стратегик аҳамиятга молик босқичга ўтмоқда”, – дейилган материалда.
Келгусидаги ҳамкорлик қўшма инновацион марказлар яратиш, кадрларни касбий тайёрлаш, технологиялар трансфери ва саноат-технологик кооперацияни ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси