Ўзбекистонда сўнгги ўн йил мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар, инновациялар ва шиддатли ўзгаришлар даври бўлди
Август 21, 2026. 10:45 • 2 дақ
• 155
ПЕКИН, 21 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Haid International” компанияси президенти Гуйцзюнь Чжан мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:
– Аввало, Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ўзбекистонда сўнгги ўн йил мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар, инновациялар ва шиддатли ўзгаришлар даври бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ва кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакат янги тараққиёт босқичига дадил қадам қўймоқда.
Айниқса, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига янада очилиши, хорижий инвестициялар учун қулай ва ишончли муҳит яратилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ.
Саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш борасидаги кенг кўламли ишлар мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширмоқда.
Бугун Ўзбекистон халқаро ҳамкорлар учун улкан имкониятлар, янги ташаббуслар ва истиқболли лойиҳаларга бой жозибадор инвестиция маконига айланмоқда.
Биз Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасининг эҳтиёжлари, мавжуд имконияти ва истиқболли ривожланиш йўналишларини ўрганяпмиз. Ўзаро манфаатли ва юқори самарадорликка эга қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз. Ишончимиз комилки, бундай ҳамкорлик янги иш ўринлари яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Яна бир бор Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик, бахт-саодат ва файзу барака тилайман.йман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси