Хэ Чжици: Ўзбекистон тобора очиқ, ишончли ва жадал ривожланаётган жозибадор давлатга айланди
Август 25, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 174
ГУАНЧЖОУ, 25 август. /“Дунё” АА/. “BYD” компаниялар гуруҳи ижрочи вице-президенти Хэ Чжици мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.
– Компаниямиз номидан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Бугун мамлакат тобора очиқ, ишончли ва жадал ривожланаётган жозибадор давлатга айланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат тараққиёти учун муҳим натижалар бериб, давлатнинг жаҳон ҳамжамиятида тобора муҳим ўринга эга бўлишига замин яратмоқда.
Компаниямиз Ўзбекистоннинг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имконига эга бўлаётганидан фахрланади. Биз маҳаллий тадбиркорлар билан биргаликда электромобиллар ишлаб чиқариш учун саноат базасини яратдик. Шу билан бирга, янги иш ўринлари ташкил этиб, ёш кадрларнинг автомобиль саноатидаги билим ва тажрибасини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электромобиллар нафақат мамлакат ичида, балки Марказий Осиё бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бу Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли саноат ҳамкорлиги ва алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яққол далилидир.
Биз Ўзбекистондаги фаолиятимизни янада кенгайтириш ва мамлакатнинг ривожланишига кўмаклашиш мақсадида замонавий технологиялардан самарали фойдаланишни давом эттирамиз.
Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари юксак босқичларга кўтарилаверсин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси