Кубаничбек Омуралиев: Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг ҳаракатлантирувчи кучларидан биридир

Сентябрь 02, 2026. 19:00 • 2 дақ

144
Кубаничбек Омуралиев: Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг ҳаракатлантирувчи кучларидан биридир

ИСТАМБУЛ, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади:

– Азиз ўзбекистонлик биродарлар!

Туркий давлатлар ташкилоти ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Жорий йил яна бир муҳим воқеа – Ўзбекистон Президенти жаноб Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ўн йиллиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Ўтган ўн йил мобайнида Янги Ўзбекистон очиқлик, модернизация, барқарор иқтисодий ривожланиш ва инсон манфаатлари устуворлиги тамойилларига асосланган йирик ўзгаришлар йўлини босиб ўтди. Бу ислоҳотлар мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаб, бутун минтақамизда барқарорликни таъминлаш, фаровонликка эришиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшди.

Шунингдек ўқинг

Бугун Ўзбекистон транспорт алоқадорлиги, савдони соддалаштириш, рақамли трансформация, таълим, маданият ва минтақавий мулоқот соҳаларидаги ташаббуслари орқали Туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшаётган ТДТнинг етакчи кучларидан бири ҳисобланади.

Қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва улкан тараққиёт тилайман.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, туганмас ғайрат-шижоат ҳамда Янги Ўзбекистон ва бутун Туркий дунё равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятида янги зафарлар тилайман.

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш