Ўзбекистон маҳсулотлари Истанбулдаги кўргазма орқали Туркия бозорига йўл очмоқда

Сентябрь 02, 2026. 17:00 • 2 дақ

50
Ўзбекистон маҳсулотлари Истанбулдаги кўргазма орқали Туркия бозорига йўл очмоқда
Ўзбекистон маҳсулотлари Истанбулдаги кўргазма орқали Туркия бозорига йўл очмоқда
Ўзбекистон маҳсулотлари Истанбулдаги кўргазма орқали Туркия бозорига йўл очмоқда
Ўзбекистон маҳсулотлари Истанбулдаги кўргазма орқали Туркия бозорига йўл очмоқда

ИСТАНБУЛ, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Истанбул шаҳрида 26–29 август кунлари бўлиб ўтган “F-Istanbul” халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Made in Uzbekistan” миллий стенди Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ кўмагида ташкил этилди. Экспозиция 800 квадрат метр майдонни эгаллади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди. У мамлакатимизда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг 70 та корхонаси, жумладан, “Lord Fruits”, “GardenCells”, “Isko”, “Eco Life Fruits”, “Sfad”, “Ermak”, “Chortoq” ва “Avvali” каби компаниялар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Миллий стендда янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, қандолатчилик маҳсулотлари, қуритилган ва қадоқланган маҳсулотлар, ичимликлар ҳамда бошқа озиқ-овқат товарлари намойиш этилди.

Ўзбекистон компанияларининг иштироки хорижий харидорлар ва бизнес вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Кўргазма доирасида B2B форматидаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида  янги экспорт шартномаларини тузиш бўйича келишувларга эришилди.

Мазкур кўргазма ўзбек корхоналарига ўз маҳсулотларини халқаро харидорларга тўғридан-тўғри тақдим этиш, Туркия ва бошқа мамлакатлардан янги ҳамкорлар топиш ҳамда экспорт географиясини янада кенгайтириш имконини берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш