Гуандунда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учрашув ўтказилди

Сентябрь 30, 2026. 14:00 • 59 сония

• 182
Гуандунда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учрашув ўтказилди
Гуандунда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учрашув ўтказилди

ГУАНЧЖОУ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг жанубий провинцияларида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатлар мулоқот аввалида ҳамюртларимизни юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Ватандошларга сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Хитой ҳукумати томонидан миграция соҳасида қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг фуқароларимиз учун аҳамияти, кўрсатилаётган консуллик хизматлари, уларнинг турлари ва ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашувлар давомида юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, ўз таклифларини билдирди. Бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш хориждаги ватандошларни бирлаштириш, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш