Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулхонаси Ўш шаҳрида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрамона қабул маросими ўтказди

Сентябрь 28, 2026. 09:00 • 3 дақ

• 153

ЎШ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўш шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган қабул маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда давлат органлари, дипломатик корпус, бизнес, таълим, маданият ҳамда ўзбек диаспорасининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг махсус меҳмонлари  Қирғизистон Президентининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидаги ваколатли вакиллари Аманкан Кенжебаев, Тилек Текебаев ва Мамиржан Рахимов, Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев ҳамда Ўш шаҳар кенгаши спикери Болотбек Баётов бўлди.

Шунингдек, қабулда Қирғизистон Мудофаа ва Энергетика вазирликлари вакиллари, Озарбайжон, Покистон, Тожикистон ва Қозоғистон элчилари, Бош консулхоналар раҳбарлари, минтақавий ҳокимият органлари, бизнес, олий ўқув юртлари ҳамда туристик компаниялар вакиллари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон томонидан эса мамлакатимиз элчиси Саидикрам Ниязходжаев, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Ахмедов, Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси вакиллари Фаррух Туляганов ва Диляра Шайхутдинова, шунингдек, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилиши офиси вакиллари иштирок этди.

Қабулда сўзга чиққан Аманкан Кенжебаев Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан муборакбод этиб, икки мамлакат муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини таъкидлади.

“Бизни чегара ажратиб туради, бироқ ҳеч бир чегара халқларимиз ўртасидаги дўстлик, қариндошлик ришталари ва ўзаро ҳурматни ажрата олмайди”, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, тарихий яқинлик бугунги кунда савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм, маданият ва гуманитар соҳалардаги давлатлараро ҳамкорлик доирасида янги мазмун касб этмоқда.

Бошқа иштирокчилар ҳам икки халқнинг кўп асрлик тарихий ва маданий алоқалари ҳамда гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

Таълим соҳасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Қирғиз-Ўзбек халқаро университети ректори Алтинбек Зулпукаров олий ўқув юрти Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан 40 дан ортиқ шартнома имзолагани, академик мобиллик дастурларини амалга ошираётгани ҳамда қўшма илмий-маданий тадбирлар ўтказаётганини хабар қилди.

Қабул доирасида Бобур номидаги Ўш академик ўзбек мусиқали драма театри санъаткорлари ва таниқли қирғиз эстрада хонандаси Элара Кабилжан қизи иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирга мусиқий гуруҳ чиқиши ҳамда “Сомса шоу”ва “Палов шоу” тақдимотлари ўзгача шукуҳ бағишлади.

Якунда Қирғизистон ўзбек миллий маданият маркази вакиллари байрамнинг Ўш шаҳрида ўтказилиши икки халқ дўстлиги, яхши қўшничилиги ва маданий яқинлигининг яққол рамзига айланганини таъкидладилар.

Мазкур тадбир Қирғизистон ОАВ, жумладан, “Azia TV” телеканали, шунингдек, янгиликлар сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қирғизистон Хотин-қизлар кенгашлари ассоциацияси раиси Айнура Алтибаева Ўзбекистон элчиси ва Ўш шаҳридаги бош консулнинг турмуш ўртоқларига “Қурмонжон Дотка” кўкрак нишонларини топширди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш