Екатеринбургда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб футбол ўтказилди
Сентябрь 30, 2026. 09:25 • 57 сония
• 209ЕКАТЕРИНБУРГ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб “Пахтакор–Екатеринбург” жамоаси ҳамда Урал давлат тоғ-кон университети талабалари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик ўйини ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Урал федерал округида истиқомат қилаётган ватандошлар, ҳудуддаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов иштирокчиларни юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан қутлади. Шунингдек, Свердловск вилояти жисмоний тарбия ва спорт вазири Леонид Рапопорт ҳам иштирок этиб, ватандошларни байрам билан табриклади.
Қизғин ва муросасиз ўтган ўйинда ҳар иккала жамоа юқори маҳорат ва ғалабага бўлган интилишини намойиш этди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва ватандош ҳомийлар совриндорларни фахрий ёрлиқ, кубок ҳамда медаллар билан тақдирлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси








