Тошкентда “Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро конференция бошланди
Август 14, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 70
ТОШКЕНТ, 14 август. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимизда “Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Конференция Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган сиёсий-ҳуқуқий, конституциявий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, парламентаризмни ривожлантириш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, иқтисодий трансформация, инсон капитали ҳамда экологик барқарорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ташкил этилаётган учрашувларда Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, шунингдек, БМТ, Осиё тараққиёт банки, ЮНИСЕФ ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этмоқда.
Конференция давомида парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашишни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суришга қаратилган Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси