Ўзбекистон ва Россия миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Апрель 18, 2025. 15:14 • 2 дақ
• 385
ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ТИВ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Россиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакилларидан иборат икки томонлама ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
Мулоқот давомида Россия олий ўқув юртларининг Тошкент шаҳридаги филиалларида миграция тартиб-таомиллари, тиббий кўриклар ва рус тили имтиҳонларини Ўзбекистонга ўтказиш, "Паспорт-виза хизмати" давлат унитар корхонасининг ва "Сахарова" кўп тармоқли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги ваколатхоналари фаолиятини тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тил имтиҳонларини топширишга тайёргарлик кўриш марказларини очиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича курслар ташкил этиш, Ўзбекистонда тиббий кўрик ва тест ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббиёт клиникасини очиш ва бошқалар кўриб чиқилди.
Россия томони Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг "Паспорт-виза хизмати" давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси фаолиятини қайта бошлаш ҳақидаги сўровини ижобий кўриб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.
Томонлар ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларини, шунингдек, "Сахарова" кўп тармоқли миграция марказининг Тошкентдаги ваколатхонаси ходимлари жалб этиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Бундан ташқари, юқорида муҳокама қилинган масалаларни 27-30 апрель кунлари Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Россия идоралараро ишчи гуруҳи йиғилиши кун тартибига киритиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди