Австрияда ўзбек мутахассислари учун янги иш ўринлари муҳокама қилинди
Май 08, 2026. 16:56 • 2 дақ
• 146
ВЕНА, 10 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австриянинг Бургенланд федерал ўлкаси Қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Николаус Берлакович ҳамда “LANSKY, GANZGER, GOETH + Partner” (LGP) халқаро юридик фирмаси вакили Клаус Вёлфер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида Австрия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса, мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва виночилик соҳаларида ўзбекистонлик мутахассислар учун иш ўринлари яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Николаус Берлакович Австрия Ўзбекистон билан бу йўналишда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистонда сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш тажрибаси, хусусан, Австриядан келтирилган қорамолларни парваришлаш ва кўпайтириш усулларини ўрганиш истагини билдирди.
Учрашув якунида томонлар аграр соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни Австрия қишлоқ хўжалиги тармоқларига жалб этиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси