Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистон Республикасида самарали учрашув ва музокаралар ўтказди
Июль 18, 2025. 20:00 • 59 сония
• 112
ТОШКЕНТ, 18 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Волгабўйи федерал округига хизмат сафари доирасида 16 июль куни Уфа шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров билан учрашувда ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий ҳимоя қилиш, малакаларни тан олиш ва касбий таълимни ривожлантириш, патентни расмийлаштириш тартиб-таомилларининг бир қисмини Ўзбекистонга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Бошқирдистон раҳбари Ўзбекистон фуқаролари минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлаб, меҳнат мигрантларини тизимли қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Томонлар иқтисодиёт, инвестициялар, логистика, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқиб, ҳудудлараро ва биродарлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма ишбилармонлик ташаббусларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Хизмат сафари доирасида икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари томонидан миграция соҳасида маслаҳатлашувлар, шунингдек, Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси раиси Талгат Тожуддин билан учрашув ўтказилди.
Музокаралар якунида ноқонуний миграцияга қарши биргаликда курашиш ва уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришга қарор қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди