Logo

Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди

Декабрь 09, 2025. 09:46 • 2 дақ

98
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди

ТОРОНТО, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси дипломатларининг Канадага ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация аъзолари дастлаб, Канада Чегара хизматлари агентлигининг Торонто ҳудудий бошқармаси вакиллари билан учрашиб “Очиқ эшиклар куни” тадбирида иштирок этди. Унда Канадада аккредитациядан ўтган элчихона ва Бош консулхона (Сербия, Венгрия, Жанубий Африка, Филиппин, Германия, Сент-Висент ва Гренадина, Тринидад ва Тобаго) ходимлари қатнашди.

Тадбир давомида иштирокчилар бошқарма фаолиятидаги сўнгги ислоҳотлар билан таништирилди. Хусусан, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Агентлик ва Канада ҳибсхоналари хизмати ўртасида ноқонуний иммигрантларни вақтинча сақлаш бўйича шартномалар тугатилган. Депортация қилиш бўйича якуний суд қарори мавжуд бўлса-да, уларни ҳибсхоналарда сақлаш амалиёти бекор қилинган. Ҳозирда жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш эҳтимоли мавжуд бўлмаган иммигрантлар озодликда юришлари мумкин.

Дипломатларимиз Канада парламенти биносида ўтказилган “Ўзбекистон куни” тадбирида Канада Ташқи ишлар вазирлигининг Россия ва Евроосиё бошқармасининг янги тайинланган директор ўринбосари билан мулоқот ўтказди.

Суҳбатдош Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Канaдага ташрифи ҳамда ташкил этилган учрашувлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ташриф давомида делегация аъзолари логистика соҳасидаги “Energy Trucking Canada Inc”, қурилиш соҳасидаги “The Royal Way Ltd” ва “Sultanova Immigration Consulting Corp” корхоналари раҳбарияти билан ҳам учрашиб, Канада меҳнат бозорига Ўзбекистон фуқароларини олиб кириш масаласини муҳокама қилди.

Мулоқот жараёнида таъкидланишича, яқин кунларгача Канада элчихонаси томонидан Ўзбекистон фуқароларига виза бериш кўрсаткичи паст бўлган. Бироқ, сўнги вақтларда мазкур кўрсаткич ижобий томонга ўзгариб, 10 та берилган сўровдан 9 таси Канадага келишга муваффақ бўлган.

Хориж томони номзодга виза беришда қуйидаги асосий омилларни инобатга олади: иш берувчи хати, инглиз тилида суҳбатлашиш даражаси (5.5, 6.0 IELTS), 3–5 йиллик меҳнат тажрибаси (меҳнат дафтаридан кўчирма ёки my.gov.uz маълумоти) ҳамда мустақил далил сифатида иш жойидан фотосуратлар ёки танланган мутахассисликка ўқиганини тасдиқловчи сертификат.

Суҳбатдошлар айни пайтда қурилиш соҳасига талаблар юқорилиги боис, хорижий ишчи кучи эҳтиёж мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон фуқароларини бўш иш ўринларга жалб қилиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Канаданинг Торонто университетида “Канададаги ўзбек талабалар ассоциацияси” вакиллари ҳамда мамлакатда таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан кечган мулоқот ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда кўмаклашиш ваколатхона устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди. Талабаларга белгиланган қонун-қоидаларига амал қилиш зарурлиги, ноқонуний хатти-ҳаракатлардан тийилиш бўйича тушунтириш берилди.

Шунингдек, “Канадаги Ўзбек жамияти” ташкилоти билан ҳамкорликда сайёр консуллик қабули ўтказилиб, Ўзбекистон фуқаролари учун консуллик хизматлари кўрсатилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш