Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Декабрь 12, 2025. 10:05 • 36 сония
• 125
БОКУ, 12-декабр. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда Боку шаҳрида қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимизга амалий ёрдам кўрсатди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу ҳамюртимиз Ф.Г. элчихонага Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг, унга кўмак бериш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар билан боғланиб, тегишли чоралар кўрилган.
Ватандошимиз сўзларига кўра, у жорий йил сентябр ойида меҳнат қилиш мақсадида Озарбайжон ҳудуди орқали Туркияга жўнаб кетган. Бироқ, Туркия чегара хизмати ходимлари уни мамлакатга киритмаган ва у ортга қайтишга мажбур бўлган.
Элчихона томонидан унинг юртимизга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан Боку–Самарқанд ёъналиши бўйича авиачипталар сотиб олишда кўмаклашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди
Ҳалле шаҳрида меҳнат миграцияси масаласида учрашув бўлиб ўтди
Қирғиз ОАВда Ўзбекистон Президенти ташаббусларига бағишланган мақола чоп этди