Латвиянинг логистика компаниясида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олинди
Декабрь 14, 2025. 12:37 • 2 дақ
• 153
РИГА, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида тизимли мониторинг ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, Элчихона ходимлари Рига шаҳрида фаолият юритувчи “Kriess” логистика компаниясида меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида фуқароларнинг меҳнат шартномалари, иш вақти ва иш ҳақи тўланиши, меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши, турар-жой ва тиббий хизмат билан таъминлангани юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Компания маъмурияти билан мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Юртдошларимиз билан суҳбат жараёнида консуллик ходимлари Латвия қонунчилиги, меҳнат муносабатлари, вақтинча сиёсий-ҳуқуқий мақом, тиббий суғурта ва шахсий хавфсизлик масалаларига оид тушунтиришлар берди. Шунингдек, зудлик билан мурожаат қилиши лозим бўлган ҳолатларда Элчихонага алоқага чиқиш учун тегишли рақамлар тақдим этилди.
Учрашувда ҳамюртларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Шунингдек, Элчихона томонидан кўрсатиладиган консуллик хизматлари борасида, хусусан, вақтинча консуллик рўйхатига туриш борасида батафсил маълумот берилди ҳамда Латвияда бўлиш қоидалари тушунтирилди.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди
Ҳалле шаҳрида меҳнат миграцияси масаласида учрашув бўлиб ўтди