Латвияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Февраль 10, 2025. 09:31 • 45 сония
• 139
РИГА, 10 февраль. /"Дунё" АА/. Латвияга ишлаш мақсадида келган ва оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистон элчихонаси ходимлари кўмагида оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё " АА мухбири.
Ватандошимиз М.В. ўтган йили ишлаш мақсадида Рига шаҳрига келган. Аммо, соғлиғида кузатилган муаммолар сабабли шу йил январь ойи ўрталарида Рига шаҳридаги шифохоналардан бирига даволаниш мақсадида жойлаштирилган.
Қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган юртдошимиз Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ватанга қайтиш ва шифохона билан юзага келган муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.
Дипломатлар шифохона масъуллари билан учрашув ўтказиб, барча муаммоларни ҳал этиш бўйича келишиб олдилар. Шунингдек, ҳамюртимизнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Беморнинг даволаниши ва ватанга қайтиши билан боғлиқ харажатлар мамлакатимиз элчихонаси ҳамда Халқаро миграция ташкилоти Рига офиси кўмагида ижобий ҳал этилди.
Юртдошимиз "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпаниясининг "Рига-Тошкент" йўналишидаги самолёти билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди