Хорватия қурилиш компаниялари Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишдан манфаатдор

Октябрь 19, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 153
Хорватия қурилиш компаниялари Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишдан манфаатдор
Хорватия қурилиш компаниялари Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишдан манфаатдор
Хорватия қурилиш компаниялари Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишдан манфаатдор

ЗАГРЕБ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Будапешт шаҳридаги элчихонаси кўмагида Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Хорватияга сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон фуқароларини уюшган тарзда ишга жойлаштириш борасида ҳамкорлик қилиш, хорватиялик иш берувчилар билан алоқаларни кенгайтириш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат бўлди.

Давлат органлари, ишбилармонлар бирлашмалари ва қурилиш компаниялари билан ўтказилган учрашувларда томонлар Хорватия меҳнат бозорининг эҳтиёжлари, чет эллик ходимларга қўйиладиган малака талаблари, номзодларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда кадрларни саралаш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Миграция агентлиги, Хорватия Меҳнат, пенсия тизими, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги ҳамда Хорватия бандлик хизмати ўртасида меҳнат бозори соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон делегацияси Хорватиянинг Крижевци шаҳридаги “Radnik d.d.” қурилиш компаниясида бўлиб, у ердаги меҳнат шароитлари ва корхонанинг кадрларга бўлган эҳтиёжи билан танишди. Делегация вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиб, уларга меҳнат ҳуқуқлари, қонуний бўлиш ва ишга жойлашиш қоидалари, шунингдек, қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш механизмларини тушунтирдилар.

Шунингдек, Хорватия Савдо палатаси ҳамда ўзбек мутахассисларини ёллашдан манфаатдор бўлган 15 дан ортиқ йирик қурилиш компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Учрашувда талаб юқори бўлган касбий кўникмаларни текшириш, тил ўқитиш ва легал меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Хорватия Иш берувчилар уюшмаси бош директори Ирена Вебер билан музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида Миграция агентлиги ва мазкур уюшма ўртасида Хорватия компаниялари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистондан ишчиларни уюшган равишда жалб этишни кенгайтиришни назарда тутувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эришилган келишувлар ватандошларимизни Хорватияда иш билан таъминлаш самарадорлигини ошириш, касбий тайёргарликни яхшилаш ҳамда иккала мамлакат қонунчилигига мувофиқ фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш