Новосибирскда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

Октябрь 14, 2026. 15:30 • 59 сония

• 155
Новосибирскда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

НОВОСИБИРСК, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимиз оиласини юртимизга қайтариш бўйича навбатдаги амалий чоралар кўрилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Аниқланишича, ота-онанинг Россия миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли уларнинг 6 яшар ўғли ва 12 ёшли қизи Новосибирск шаҳридаги иккита реабилитация марказига вақтинча васийликка олинган.

Бош консулхона дипломатлари томонидан тезкор ва тизимли ҳаракатлар амалга оширилиб, зарур ҳужжатлар — ватанга қайтиш гувоҳномалари қисқа муддатда расмийлаштирилди. Шунингдек, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ҳамда реабилитация марказлари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида болалар дипломатлар ҳамроҳлигида Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинди ва у ерда ота-онасига топширилди.

Ушбу оила 13 октябрь куни “Новосибирск – Фарғона” йўналиши бўйича ватанга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш