Logo

Латвиянинг Елгава шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди

Июль 27, 2025. 12:24 • 31 сония

68
Латвиянинг Елгава шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди

ЕЛГАВА, 27 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Латвиянинг Елгава шаҳрига сафар давомида ушбу ҳудуддаги "Asmens & Ko" компаниясида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатлар дастлаб ватандошларимизнинг фуқаролик ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, шартнома асосида ишга қабул қилиш тартиблари, маошлар, тиббий хизмат ва турар жой билан таъминланганлик ҳолатларини ўргандилар.

 Меҳнат мигрантлари билан мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳукумати томонидан хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкам таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, ҳамюртларимизнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш