Logo

Ўзбекистон бош консули Россиянинг Олтой Республикасида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди

Июль 21, 2025. 16:07 • 33 сония

78
Ўзбекистон бош консули Россиянинг Олтой Республикасида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди

НОВОСИБИРСК, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров "Обь" компаниясининг Олтой Республикаси Манжерок курорт қишлоғи ҳудудидаги қурилиш майдонида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида Бош консулхона фаолиятининг асосий йўналишлари, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, юртдошларимизнинг консуллик-ҳуқуқий масалалар ва миграцияга оид саволларига жавоб берилди.


Манжерок курорт зонасида жойлашган қурилиш объектларида мамлакатимизнинг 300 нафардан зиёд фуқароси турли мутахассисликлар бўйича меҳнат қилмоқда. Хусусан, "Обь" қурилиш компаниясида 20 нафардан ортиқ юртдошларимизнинг бандлиги таъминланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш