Россиянинг Олтой Республикасидаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Май 14, 2025. 14:31 • 53 сония
• 130
ТОҒЛИ ОЛТОЙ, 15 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Олтой Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бошқармаси бошлиғи Максим Польских билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Олтой Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий асосда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди.
Дипломат Ўзбекистон фуқаролари ўз вақтида амалий ёрдам олишлари, жумладан, зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда Бош консулхона билан доимий алоқада бўлишларининг муҳимлигини таъкидлади.
Максим Польских, ўз навбатида, Ўзбекистон фуқаролари меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги, миллий анъаналар ва маданий қадриятларни ҳурмат қилиши билан ажралиб туришини билдирди.
Томонлар Ўзбекистон Бош консулхонаси ва мазкур бошқарма ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорлик ватандошларимиз ўртасида Россия қонунчилигини янада чуқурроқ тушуниш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, минтақадаги юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирдилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон бош консулхонаси ва Олтой Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бошқармаси вакиллари ўртасидаги мунтазам мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди