Кемерово вилоятида Ўзбекистон фуқароларига меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби тушунтирилди

Октябрь 13, 2026. 09:30 • 2 дақ

• 162
Кемерово вилоятида Ўзбекистон фуқароларига меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби тушунтирилди

КЕМЕРОВО, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Кемерово шаҳридаги федерал аҳамиятга молик йирик қурилиш объектларидан бирида меҳнат қилаётган 200 нафардан ортиқ ватандошларимиз билан сайёр учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида юртдошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Россия миграция қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш масалалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Иш ҳақининг асоссиз равишда кечиктирилиши ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларга тезкор чоралар кўриш учун дарҳол Бош консулхона ёки Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, учрашув иштирокчиларига шахсий ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, шунингдек, Россия миграция қонунчилиги талабларига риоя қилиш муҳимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон фуқароларидан бирига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, яна бир фуқарога эса соғлиғи ёмонлашгани сабабли ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш