"Dziennik Wschodni" журнали: Ўзбекистонлик ишчиларнинг Польша меҳнат бозорига кириб келиши улкан имкониятдир
Январ 24, 2025. 07:22 • 2 дақ
• 282
ВАРШАВА, 24 январь. /"Дунё" АА/. Польшанинг "Dziennik Wschodni" ("Шарқ журнали") ҳафталик журнали электрон порталида "Ўзбекистондан ишчиларни ёллаш – меҳнат бозори учун истиқболлими?" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда таъкидланишича, Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда.
"Польша компаниялари Марказий Осиёдан, биринчи навбатда, Ўзбекистондан келган ишчиларга юқори қизиқиш билдиряпти. Ўзбеклар ўзларининг меҳнатсеварлиги, ўз касбини яхши кўриши ва интизомлилиги, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчанлиги учун Польшада қадрланади. Бу ўз навбатида, Польша корхоналарининг кадрлар етишмовчилигини самарали тўлдириш имконини беряпти", –деб ёзади журнал.
Материалда, шунингдек, Польшага ишчиларни ёллаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида "Worksol Group" компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очган ҳақида маълум қилинган.
"Хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари ҳамда яхши маош – Ўзбекистондан Польшага салоҳиятли ишчиларни жалб қилишда асосий омил бўлаётир, – деб ёзган нашр. – Шунингдек, хорижий тилларни эгаллашга бўлган юқори иқтидор, хусусан, рус тилини билиш ҳам полшалик иш берувчилар билан мулоқотни анча осонлаштирмоқда".
"Dziennik Wschodni" журналида босилган мақола хулосасида, "Польша агентликларининг Марказий Осиё меҳнат бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаши халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва поляк корхоналарини малакали ишчилар билан таъминлашда муҳим қадам бўлди. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Польша меҳнат бозорига кириб келиши эса мамлакатимиз учун улкан имкониятлар тақдим этади", – деб ёзилган "Dziennik Wschodni" журналида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди