Япония компанияси Тошкент шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини очмоқда
Сентябрь 08, 2025. 16:10 • 33 сония
• 141
ТОКИО, 8 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов "Onodera User Run" компанияси раҳбарияти билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
"Onodera User Run" компанияси юртимизда ўзбекистонлик ёшларга япон тили ва тегишли касбларни ўргатишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда. Хусусан, мазкур компания томонидан Тошкент шаҳрида ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйилмоқда.
Мазкур ўқув марказида таълим олган талабгорлар ҳайдовчилик, қарияларни парваришлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда Японияда иш билан таъминланади.
Мулоқот якунида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди