Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Иркутск шаҳридаги ватандошлар ҳолидан хабар олдилар

Октябрь 02, 2025. 10:40 • 45 сония

65
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Иркутск шаҳридаги ватандошлар ҳолидан хабар олдилар

ИРКУТСК, 2 октябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси дипломатлари 27-28 сентябрь кунлар амалий сафар билан ушбу мамлакатнинг Иркутск шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Иркутск шаҳридаги ўзбек диаспора ташкилоти вакиллари, ушбу ҳудудда вақтинча меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди.

Ватандошлар Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар билан танишдилар.

Шунингдек, ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга расмийлардан батафсил жавоб олдилар. Учрашув давомида Иркутскда моддий жиҳатдан оғир аҳволга қолган ҳамюртларимиз борлиги маълум бўли. Уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон дипломатлари сафар давомида Иркутск шаҳрида қурилиш соҳасида ва "Фабрика бетонов" корхонасида ишлаётган ватандошлар билан мулоқот қилдилар.

Суҳбат давомида Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз учун давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам турларига тўхталиб ўтилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш