Минскда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Июнь 16, 2026. 14:00 • 2 дақ

53
Минскда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказди

МИНСК, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон лчихонаси ташаббуси билан Минск автомобиль заводида меҳнат қилаётган юртдошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Беларусга хизмат сафари билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, Миграция агентлиги вакиллари, элчихона дипломатлари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Мулоқот жараёнида гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм, диний экстремизм ва бошқа бузғунчи ҳаракатларга қўшилиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамюртларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича керакли тушунчалар берилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, мамлакат қонунчилигига риоя этиш, қонуний ва тартибли яшаш зарурлиги, Ўзбекистон обрўсига путур етказмаслик, радикал оқимлар ва ноқонуний гуруҳларга қўшилиб қолишга йўл қўймаслик масалалари бўйича тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида чет элда меҳнат қилаётган ҳамюртлар учун яратилаётган имкониятлар, давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳамда Миграция агентлиги томонидан амалга оширилаётган янги ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш