Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашувлар ўтказди
Июнь 13, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 101
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегациясининг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятига амалий ташрифи доирасида “Строй-Континенталь” турар-жой мажмуаси, “Ренконс Хэви Индастрис” МЧЖ, “Лимак Констракшен”, “СК78”, “Первый ярус” ҳамда бошқа корхоналарда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувлар давомида ватандошларга Россиянинг миграция, меҳнат ва маъмурий қонунчилиги талабларига риоя қилиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирокида анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистон фуқаролари олдидаги 47 минг АҚШ долларидан ортиқ иш ҳақи бўйича қарздорлик ундирилиши таъминланди. Иш берувчилар томонидан ноқонуний равишда ушлаб турилган 8 та паспорт эгаларига қайтарилди, эҳтиёжманд фуқароларга манзилли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 1 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси консуллик ҳисобига қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси