Logo

Софияда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Май 17, 2025. 13:37 • 43 сония

125
Софияда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

СОФИЯ, 17 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегациясининг София шаҳрига амалий ташрифи доирасида 15 май куни мамлакатимизнинг Болгариядаги фахрий консули Петр Манжуков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида ташрифга тайёргарлик кўриш жараёнида фахрий консул томонидан берилаётган ҳар томонлама кўмак, жумладан, мазмунли ва конструктив учрашувлар ташкил этишда кўрсатилган ёрдам юқори баҳоланди.

Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Фахрий консуллик биносида Болгарияда истиқомат қилаётган мамлакатимиз фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Мурожаат қилганларга консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш