Россиянинг Бурятия Республикасидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Май 25, 2025. 13:23 • 46 сония
• 63
УЛАН-УДЭ, 25 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Бурятия Республикасига ишчи сафари доирасида мазкур ҳудуддаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сайёр қабул давомида уч нафар вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига юртимизга қайтиш гувоҳномалари топширилди. Шунингдек, ватандошларимизнинг паспорт ва миграция билан боғлиқ муаммолари жойида ҳал этилди.
Қабулдан сўнг ватандошлар билан алоҳида учрашув ташкил этилди. Юртдошларимизнинг эътибори Бош консулхона томонидан ҳамюртларимизга кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ишларга қаратилди.
2024 йилда Бурятия ваколатли идоралари мамлакатимиз фуқароларига етти мингдан ортиқ, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида эса уч мингга яқин меҳнат патентини бергани маълум қилинди.
Учрашувда сўзга чиққан ватандошлар жойларда сайёр консуллик қабулларини ўтказиш амалиётини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳуқуқий мавзудаги суҳбатлар уларга Россия ҳамда Бурятиянинг миграция қонунчилигини янада яхшироқ тушуниш имкониятини беришини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди