Logo

Япония компаниялари Ўзбекистондан йилига минг нафар ишчи қабул қилишни режалаштирмоқда

Апрель 27, 2026. 16:55 • 2 дақ

531
Япония компаниялари Ўзбекистондан йилига минг нафар ишчи қабул қилишни режалаштирмоқда
Япония компаниялари Ўзбекистондан йилига минг нафар ишчи қабул қилишни режалаштирмоқда
Япония компаниялари Ўзбекистондан йилига минг нафар ишчи қабул қилишни режалаштирмоқда

ТОКИО, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Япониянинг “Proud Partners”, “Izumi Logistics” ва “Company Action” компаниялари вакиллари билан ҳамюртларимизни даромадли ишга жойлаштириш масаласида музокара бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва юртимизнинг Токио шаҳридаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувда ватандошларимизга тил ўргатиб, тегишли касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларни Японияда юқори маошли иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, “Proud Partners” ва “Izumi Logistics” компаниялари билан ҳамкорликда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларни Японияга ишга жўнатиш масаласи кўриб чиқилди. Япон томонининг маълум қилишича, Ўзбекистондан йилига минг нафаргача малакали ишчиларни қабул қилиш имконияти мавжуд.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Ангрен шаҳрида ташкил этилган “Uzbekistan Proud Academy” марказида ҳозирда юз нафарга яқин киши ўқитилмоқда. 2026 йил давомида ушбу кўрсаткични уч юз нафарга етказиш режалаштирилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш ва кенгайтириш доирасида “Proud Partners” компанияси президентининг шу йил апрель ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил режалаштирилган. Сафар давомида ўқув марказлари фаолияти билан танишиш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, АКТ соҳасида таълим олаётган ёшларга тил ўргатиб, касбга тайёрлаш орқали уларни Японияда иш билан таъминлашга қаратилган янги дастурни амалга ошириш кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш