Logo

Ўмоннинг нуфузли сайёҳлик компаниялари вакиллари ва етакчи блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб медиа-тур ташкил этилади

Июнь 19, 2025. 14:28 • 42 сония

72
Ўмоннинг нуфузли сайёҳлик компаниялари вакиллари ва етакчи блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб медиа-тур ташкил этилади

МАСКАТ, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмондаги йирик туристик компаниялардан бири – "E-Travel & Tours" бош менежери Эжаз Кази билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўмон томонига мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, мазкур соҳада яратилган инфратузилма, Кўрфаз араб давлатлари фуқаролари, хусусан ўмонликлар учун Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз кириш тартиби жорий этилгани ҳамда яқин кунларда Маскат-Тошкент йўналиши бўйича йўлга қўйилиши режалаштирилган тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида сўзлаб берилди.

"E-Travel & Tours" компанияси бош менежери шу йилнинг июль ойида Маскат шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган сайёҳлик тақдимотини юқори даражада ташкил этишда яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

"Шунингдек, Ўмоннинг йирик туркомпаниялари ва таниқли блогерларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга медиа-турини ташкил этиш режамиз ҳам бор", – деди Эжаз Кази.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш