Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Декабрь 10, 2025. 14:54 • 33 сония
• 184БУДАПЕШТ, 10 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Будапешт туманларида мамлакатимиз туризм имкониятини илгари суришга қаратилган акция ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Акция давомида Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан тайёрланган ҳамда юртимизнинг туризм йўналишлари ва имкониятларини акс эттирувчи видеороликлар Будапештнинг энг гавжум кўчаларига ўрнатилган электрон экранларда намойиш этилди. Акция автомобиль магистраллари, аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳам ташкил этилди.
Ўтказилган тадбир Ўзбекистоннинг Европада жозибали, хавфсиз ва замонавий туристик йўналиш сифатида тан олинишини сезиларли даражада оширди.
Ушбу ташаббус мамлакатнинг ижобий халқаро имижини мустаҳкамлаш ҳамда Венгрия ва қўшни давлатлардан келадиган сайёҳлар оқимининг барқарор ўсиши учун муҳим ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди
Ватандошлар Будапешт марказий кўчаларида махсус акция ўтказишди



