Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳияти Польшада тақдим этилди
Май 01, 2025. 16:32 • 28 сония
• 60
ВАРШАВА, 1 май. /"Дунё" АА/. Польша пойтахтидаги "Alternatywy" маданият марказида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда таниқли саёҳатчи ва эксперт Кшиштофф Кригиер, шунингдек, Польша маданий ва илмий доиралари вакиллари қатнашди.
Кшиштофф Кригиер тадбирнинг очилиш қисмидаги нутқида Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, диққатга сазовор жойлари, ривожланган транспорт инфратузилмаси, шунингдек, мамлакатимизда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди.
Тақдимот давомида ўтказилган ўзбек миллий либослари намойиши иштирокчиларга катта таассурот қолдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди