21-22 июнь кунлари Лондон шаҳрида "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивали ўтказилади
Июнь 19, 2025. 12:25 • 55 сония
• 103
ТОШКЕНТ, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридаги машҳур "Tower Bridge" олдида анъанавий "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири .

Тадбирда 100 дан ортиқ Ўзбекистон санъат усталари, маданият ходимлари, ҳунармандлар, нуфузли дизайнерлар ва миллий бренд асосчилари, шунингдек, туроператорлар ва ошпазлар иштирок этади.
Фестиваль доирасида Лондонда илк бор республикамизнинг 20 дан ортиқ етакчи экспортёр компаниялари иштирокида "Made in Uzbekistan" савдо ярмаркаси ташкил этилади. Унда 2 тоннадан кўпроқ Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (сабзавотлар, сархил мевалар, дуккакли ҳамда полиз экинлари) ҳамда тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқатларнинг йирик тақдимотлари ўтказилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон-Британия сайёҳлик компаниялари иштирокида мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида "Road Show"лар ва B2B шаклидаги учрашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур фестиваль тўғрисида Лондоннинг марказий кўчаларидаги 10 дан ортиқ йўналишларда қатновчи икки қаватли автобусларда "Welcome to Uzbekistan" мавзусидаги баннерлар жойлаштирилди.
Бўлажак "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивали юртимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш, туризм алмашинувини ривожлантириш ва икки томонлама маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди